Сocа-Colа Хитойда сантехника воситаси ҳисобланиши ростми

Ижтимоий тармоқларда Сocа-Colа газланган ичимлиги Хитойда расман сантехника суюқликлари тоифасига ўтказилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Қозоғистонликлар ҳам бу ҳақда ўз фикрларини ёзиб, машҳур ичимликни ичишдан олдин ўйлаб кўришни маслаҳат беришади. Stopfake.kz сайти ахборотнинг тўғрилигини аниқлашга ҳаракатди, дея хабар беради Каzinform.

 Сocа-Colа
Фото: pixabay.com

Тақдим этилган видеода бир киши Хитой Марказий Қўмитаси қарори билан Сocа-Colа алкоголсиз ичимлиги қувурларни тозалаш учун ишлатиладиган сантехник суюқликлари тоифасига ўтказилишини айтади. Бундай қарор илмий тадқиқотларга асосланганмиш. Тажрибада Хитой қамоқхоналаридаги 500 киши иштирок этди. Улар олти ой давомида кунига уч марта ичимлик ичишди. Натижада 75 киши ҳалок бўлди, яна 150 киши ногирон бўлиб қолди.

Stopfake.kz Хитойнинг йирик оммавий ахборот воситалари ёки расмий веб-сайтида бундай маълумотларни эълон қилганини топмади. Шунингдек, у қидирув тизимига «Сocа-Colа», “Хитой” ва “сантехника” сўзларини киритишга ҳаракат қилган. Бироқ, ушбу сўзлар билан боғлиқ ҳолда эслатиб ўтилган маълумотларга ўхшаш ахборотлар топилмади.

"Бу сўзлар рус тилида ёзилганда, бу хабарнинг асл манбаси тезда топилди. Бу "Панорама" сатира портали экан. Ушбу портал ҳақиқий янгиликларни йилига бир марта - 1 апрель куни эълон қилади. Худди шу маълумот 2018 йил 25 августда чиқди, шунинг учун бу ҳазил.

Шунга қарамай, баъзи оммавий ахборот воситалари сатирик порталга ишониб, бу хабарни ҳақиқат деб тарқатди. Ўшандан бери интернетда вақти-вақти билан муҳокама қилиниб, қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Масалан, хабар 2018 йилда, кейин 2019 йилда муҳокама қилинган, энди эса 2023 йилда яна одамлар эътиборини тортди.

Демак, Сocа-Colа Хитойда сантехника суюқликлари тоифасига киритилгани ҳақидаги маълумот тармоқ фойдаланувчилари беш йилдан бери ҳақиқат деб даъво қилиб келаётган ҳазилдир”, — дея хулоса қилади сохта янгиликларни фош қилувчи ресурс.

Сўнгги хабарлар