Соат минтақасининг ўзгариши: Қозоғистонда намоз вақти қандай ўзгаради
ASTANА. Кazinform - 1 мартга ўтар кечаси 3 та мегаполис ва 11 вилоятда вақт бир соат кейинга сурилиши туфайли намоз вақтлари ўзгаради. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати шу муносабат билан хабар тарқатди.

“Маълумки, 2024 йил 29 февралдан 1 март соат 00:00гача Астана, Алмати, Чимкент, Абай, Ақмола, Жамбил, Жетису, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Улитау ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида маҳаллий вақт 1 соат орқага силжийди.Шундай қилиб, мамлакатнинг барча ҳудудлари 5-соат минтақасида жойлашади.
Шундай қилиб, Қозоғистонда UTC (Бутунжаҳон мувофиқлаштирилган вақт) +5 вақтига ўзгарганда, намоз вақтлари ҳам автоматик равишда ўзгаради. Ўзингизга керакли қишлоқ ва шаҳарлардаги намоз вақтлари ҳақида маълумотни Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг www.muftyat.kz расмий сайтидаги намоз жадвалидан олишингиз мумкин. Жума намози ҳақидаги маълумотлар эса қуйидаги жадвалда келтирилган”, - дейилган хабарда.
