Ўсмирлар Сиднейдаги тарихий бинога ўт қўйишда гумон қилинмоқда

None
Фото: bbc.com
SIDNEY. Кazinform – Сидней марказидаги етти қаватли бинода содир бўлган ёнғиндан сўнг 13 ёшли икки ўғил бола ўз айбига иқрор бўлиб, маҳаллий полицияга мурожаат қилди, дея хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.

Сидней марказидаги ёнғинни ўчиришда 100 нафар мутахассис иштирок этди. Ёнғин содир бўлган вақтда бинода 15 киши ухлаётган бўлган, 13 кишининг шахси аниқланяпти. Яқин атрофдаги уйнинг камида 70 нафар аҳолиси уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Улар етти кун давомида уйларига қайта олмайди.

Полиция вояга етмаганлар терговга ёрдам бераётганини тасдиқлади. Бундан ташқари, ушбу ҳодисага бошқа ўсмирлар ҳам алоқадор бўлиши мумкин.

Янги Жанубий Уэльс ёнғин ва қутқарув хизмати сешанба куни ёнғин 10-даражага етганини эълон қилди.

Бино мерос объектлари рўйхатига киритилган ва илгари унда Henderson Hat фабрикаси жойлашган. Бино кўп йиллар давомида бўш бўлган ва уни меҳмонхонага айлантириш режалаштирилган эди. Ёнғин натижасида бинонинг юқори қаватидаги девор кўчага тарафга қулаб тушган.

Сўнгги хабарлар
telegram