Словениядаги стол тенниси турнирида қозоғистонлик спортчи кумуш медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform - Лашко (Словения) шаҳрида стол тенниси бўйича WТТ Cоntender туркумига кирувчи турнир якунланди. Ушбу мусобақаларда қозоғистонлик кичик ракетка устаси Кирилл Герасименко медал қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.
None
None

Қозоғистон жамоаси етакчиси Бенце Майорошни (Венгрия) - 3:1, Хирото Шинозукуни (Япония) - 3:0, Пол Дринкхоллни (Aнглия) - 3:2 ва Лю Диншони (Хитой) - 4: 3 мағлуб этиб, нуфузли турнир финалига ишончли тарзда етиб келди.

Биринчи ўрин учун ҳал қилувчи баҳсда Герасименко Хитой вакили Лян Цзинкунь билан куч синашди. Учрашувда 4:0 ҳисоби рақиб фойдасига ҳал бўлди. Кирилл Герасименко WТТ Cоntender мусобақасида кумуш медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Лян Цзинкунь турнир ғолиби дунёнинг 12-ракеткаси, яккалик ва жуфтлик баҳсларида 2019 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, умумжамоа ҳисобида Жаҳон кубоги ғолиби, жуфтлик баҳсларида икки карра Осиё чемпиони ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар