12:20, 25 Февраль 2024 | GMT +5
Словения ва Черногориядаги тоғ-чанғи курортлари қорсиз қолди
Аномал иссиқ қиш Словения ва Черногория курортларида чанғи мавсумини мураккаблаштиради. Тоғ тизмаларининг аксарияти қор қопламидан маҳрум, деб хабар беради Kazinform агентлиги 24KZга таяниб.

Туризм индустрияси вакилларининг сўзларига кўра, бунга енгил қор ёғиши ва йилнинг бу фаслидаги ғайриоддий ҳаво ҳарорати +10 даража иссиқлиги сабаб бўлмоқда.
Мавсумий об-ҳаво туфайли сайёҳлар оқими кескин камайган. Соҳа вакиллари бу тенденция келгуси йилда ҳам давом этишидан хавотирда.
«Бу, — дейди мутахассислар, — бизнесга катта зарар келтириши мумкин». Афсуски, бу қишда бизда бирорта ҳам чанғи куни бўлмади. Одатда, биз уни 22 декабрда бошлаймиз. Лекин бу йил катта йўлда қор йўқ. Фақат тоғ чўққиларида бор», - дейди туристик марказ директори Маринко Пурич.