Словакияда поезднинг автобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

В Словакии пассажирский поезд столкнулся с автобусом, шесть человек погибли
Фото: facebook.com/KRPZNR

ASTANA. Kazinform - Словакия жанубидаги темир йўл кесишмасида йўловчи тезюрар поездининг автобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ВВСга таяниб хабар беради.

Авария пойтахт Братиславадан 80 километр шарқда жойлашган Нове-Замки шаҳри яқинида соат 17:00 атрофида содир бўлган, дея хабар беради маҳаллий фавқулодда вазиятлар хизмати.

Ахборот агентликларининг хабар беришича, яна камида беш киши жароҳатланган.

Прагадан Будапештга кетаётган EuroCity 279 халқаро экспресси Arriva автобуси билан тўқнашиб кетди.

ОАВ маълумотларига кўра, автобус иккига бўлиниб кетган, фотосуратларда эса локомотив ёнаётгани акс этган.

Воқеа жойига бешта тез тиббий ёрдам машинаси ва учта авиация машинаси жўнатилди, дейилади фавқулодда вазятлар хизмати.

В Словакии пассажирский поезд столкнулся с автобусом, шесть человек погибли
Фото: facebook.com/KRPZNR

“Ушбу авария қурбонлари сони ортишидан қўрқаман”, - деди AFPга қутқарув хизмати матбуот котиби Петра Климесова.

Темир йўл матбуот котиби Владимир Бахиловнинг айтишича, локомотив ёниб кетиши оқибатида машинист жароҳат олган.

Маҳаллий ОАВ қисман ёнаётган поезд ёнида юк олиб кетаётган йўловчиларнинг қуюқ кулранг тутунини кўтараётгани акс этган видеолавҳаларни чоп этди.

Словакия ОАВларининг тасдиқланмаган хабарларига кўра, темир йўл кесишмасида ёруғлик ва тўсиқлар бўлган, бироқ улар сўнгги бўрон туфайли ишламай қолган.

Словакия темир йўллари вакиллари бу хабарларга изоҳ бермади.

Сўнгги хабарлар
telegram