Словакия дунёда биринчи бўлиб сигарет қолдиғидан йўл қуради

Словакия пойтахтидаги маиший чиқиндиларни бошқариш компанияси инновацион чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш лойиҳасини ишга туширди.
Шаҳардаги Рождество бозорида стандарт сигарет фильтрлари, замонавий турдаги сигареталар ва вейпни йиғиш учун махсус идишлар синовдан ўтказилди.
Шаҳар ҳокимияти ушбу материалдан асфальт тайёрлаш учун фойдаланишни режалаштирмоқда.
Расмийлар бу кўчаларни тоза сақлаш ва чиқиндиларни самарали фойдаланишга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Братиславадаги Odvoz a Likvidácia Odpadu (OLO) маиший чиқиндиларни қайта ишлаш компанияси 2024 йилдан жамоат жойларига сигарет қолдиқлари учун идиш ўрнатилишини маълум қилди.
Қайта ишлашнинг ўзи янгилик бўлмаса-да, сигарет қолдиғи идишлари дунёда биринчи марта қўлланилиши арафасида.
SPAK-EKO ва EcoButt компаниялари биргаликда тамаки чиқиндиларидан асфальт ишлаб чиқаришни бошладилар.
“Жамоат жойлари, фестиваллар, мусобақалар, бозорлар ёки бошқа шаҳар тадбирларига ташриф буюрганлар сигарет қолдиқларини махсус идишга ташласалар, нафақат атроф-муҳитни тозалаш, балки бу турдаги чиқиндиларни йўқ қилишга ҳам ҳисса қўшган бўларди”, – дейди OLO компаниясининг айланма иқтисодиёт менежери Мартина Чехова.