«Славян бозори» фестивалида Қозоғистондан кимлар иштирок этиши маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Витебскдаги «Славян бозори» XXXI халқаро санъат фестивалининг «Витебск-2022» эстрада хонандаларининг халқаро танловида Ерик Толенов (саҳна номи Kyle Ruh), болалар танловида эса Алинур Хамзин чиқиш қилади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлигига таяниб хабар беради.
None
None

Мусобақа 13-18 июл кунлари бўлиб ўтади ва унда 24 давлат вакиллари иштирок этади.

«Хонандаларимиз мазкур нуфузли фестивалда юксак лавозимларни эгаллаб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Албатта, бу улкан муваффақият санъаткорлар ва уларнинг устозлари томонидан амалга оширилган кенг кўламли ишлардан далолатдир. Ишончим комилки, миллий вокал мактаби бу йил ҳам юқори савияни кўрсатади»

, - деди ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев Ерик Толенов билан учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик хонандалар фестивалнинг катталар ва болалар танловларида ҳар йили, аниқроғи 20 йилдан бери иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Масалан, 2015 йилда Димаш Кудайберген, 2019 йилда Одилхан Макин, 2021 йилда Руҳия Байдукенова бош мукофотни қўлга киритган.

Бундан ташқари, турли йилларда Алишер Каримов ва Ернар Садирбаев (Amre) совринли ўринлар билан тақдирланган.

Бу йил болалар танловининг ҳакамлар ҳайъати таркибида халқаро танловлар лауреати, таниқли қозоқ хонандаси Алишер Каримов ҳам бор.

Бунгача Роза Римбаева, Нағима Есқалиева, Ерлан Кокеев, Толқин Забирова, Батирхан Шокенов, Қарлиғаш Абдикаримова, Қарлиғаш Ажиевалар фестивал ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлган бўлса, Димаш Қудайберген «Витебск-2021» эстрада хонандаларининг халқаро танлови ҳакамлар ҳайъатининг энг ёш аъзоси бўлган.

Фестивал байроғини Роза Бағланова номидаги «Қозоқконцерт» давлат концерт бирлашмаси хонандаси, «Славян бозори-2021» танлови Гран-при совриндори, «Дарин» ёшлар мукофотининг ва «Шапагат» медали совриндори Руҳия Байдукенова кўтаради.

Сўнгги хабарлар