08:10, 10 Январь 2023 | GMT +5
Ўскеменда сўнгги қирқ йил ичида илк бор янги трамвайлар ҳаракатланади
ÓSKEMEN. Kazinform – Ўскемен шаҳрида сўнгги қирқ йил ичида илк бор янги трамвайлар ҳаракатланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, бугун иккита янги трамвай синовдан ўтказилди.
«Шунингдек, яна иккита трамвай олиб келинди ва ҳозирда трамвай паркида ишлашга тайёрланмоқда. Улар январ ойининг охиригача ишга туширилади. Янги трамвайларни ташиш яхшиланди, салон кондиционер билан жиҳозланган, мобил қурилмаларни қувватлантириш имконияти ҳам таъминланган. Янги вагонлар ҳаракатланиш имконияти чекланган фуқаролар эҳтиёжларига мослаштирилган», - дейди шаҳар ҳокими Жақсилиқ Омар.
Унинг таъкидлашича, трамвай линияларини модернизация қилиш ишлари давом эттирилади. Паркни янада янгилаш тўғрисида қарор биринчи янги вагонлардан фойдаланиш тажрибаси асосида қабул қилинади.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули