Ўскеменда Қозоғистон-Германия фан ва технология институти очилади
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер иштирокида бўлиб ўтган Қозоғистон-Германия университет ректорлари форуми доирасида Д. Серикбаев номидаги Шарқий Қозоғистон техника университети ва Қозоғистон-Германия университети ўртасида металлургия ва тоғ-кон саноати соҳасида Фан ва технологиялар институтини очиш бўйича доиравий битим имзоланди.
Келишувга кўра, металлургия ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида Фан ва технология институти ташкил этилиб, машинасозлик соҳасидаги илғор Германия тажрибаси Қозоғистонда жорий этилади.
«Ҳамкорлик уч хил йўналишга асосланади. Биринчиси – таълим. Бу металлургия, машинасозлик, геология ва тоғ-кон саноати, фойдали қазилмаларни бойитиш, барқарор ривожланиш йўналишлари бўйича икки дипломли ва қўшма кадрлар таёрлаш. Иккинчи йўналиш – металлургия ва материалшунослик, геодезия, геология ва тоғ-кон саноати, барқарор ривожланиш соҳаларида қўшма тадқиқотлар. Учинчи йўналиш – инновациялар, илм-фан ва ишлаб чиқариш инновацион кластерини, қўшма илмий ва стартап лойиҳаларни ишга тушириш», – деди Д. Серикбаев номидаги ШҚТУ Бошқарма раиси-ректор Сауле Рахметуллина.
Металлургия ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш йўналишида институтнинг ташкил этилгани Қозоғистон илм-фан ва техникасини ривожлантириш, икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадамдир.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули