07:53, 10 Август 2023 | GMT +5
Ўскемен ва Катонқарағай ўртасида сайёҳлар учун вертолётдан фойдаланиш мумкин
ÓSKEMEN. Kazinform – Ўскемен шаҳри ва Қозоғистоннинг «Иккинчи Швейцарияси» деб аталган Катонқарағай тумани ўртасида сайёҳлар учун вертолётдан фойдаланиш мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Катонқорағай тумани туризмни ривожлантириш нуқтаи назаридан Шарқий Қозоғистон вилоятининг энг жозибали жойи ҳисобланади. Вилоят раҳбари Ермек Кўшербаев вилоятга ҳаво қатновини ташкил этиш ҳақида гапирди.
«Бизда Ўскемен ва вилоят туманларини боғловчи рейслар бор. Катонқарағай туманида янги аэропорт қурилиши батафсил ўрганишни талаб қиладиган мураккаб масала. Туманда совет давридан қолган эски аэропорт бор. Зайсан тумани тажрибасидан фойдаланиб, Ўскемендан Катонқарағайга тўғридан-тўғри рейс очишни кўриб чиқишимиз керак. Балки биз вертолёт парвозини ташкил этишдан бошлармиз», – деди ҳоким.
Унинг сўзларига кўра, ҳаво қатновларининг очилиши Катонқарағайга келувчи сайёҳлар сонини оширади.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекулы