Ўскемен шаҳрида халқаро стандартларга жавоб берадиган теннис маркази очилди
Ўскеменда теннис марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Халқаро ITTF стандартларига жавоб берадиган марказда замонавий спорт зали ва спортчилар учун реабилитация маркази мавжуд.
«Марказ болалар ва катталар, профессионаллар ва ҳаваскорлар учун очиқ. Бу ерга алоҳида эҳтиёжга эга инсонлар ҳам келиб теннис ўйнашлари мумкин. Биз энг яхши мураббийларни ишга олдик. Стол тенниси маркази нафақат оммавий спортни ривожлантиради, балки жаҳон миқёсидаги турнир ва мусобақаларни ҳам ўтказади», - деди вилоят раҳбари Даниал Ахметов.
Марказда бир вақтнинг ўзида 250 киши машқ қила олади. Биринчи қаватда 40 та машқ столи, иккинчи қаватда мусобақалар учун 18 та теннис столи мавжуд. Бугунги кунда теннис олимпия спорт тури ҳисобланади. Шарқий Қозоғистон вилоятида 458 теннис секциясида 11 мингга яқин спортчи шуғулланмоқда.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекўғли