Сизлар яхши биладиган таниқли шахс — Вице-президент ким бўлиши мумкин
ASTANА. Кazinform – Кейинги ҳафта ёки 10 кун ичида мамлакатда Вице-президент тайинланади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақиллик саройида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
– Ҳамма Вице-президент лавозими ҳақида сўрамоқда. Дарҳақиқат, бу — муҳим ўзгариш. Биз Конституциямизга атайлаб янги лавозим киритдик. Агар бу лавозим жуда зарур десак, адашмаймиз. Чунки бугунги ноаниқ даврда бундай лавозим мамлакатимиз учун жуда зарур. Кейинги ҳафта ёки ўн кун ичида Вице-президент ким бўлиши маълум бўлади. Ҳозир аниқ айта олмайман. Менимча, бу сизлар яхши биладиган таниқли шахс бўлади, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев журналистларнинг саволига жавоб берар экан.
Эслатиб ўтамиз, Парламент Президент ва Вице-президентнинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонунни қабул қилди.