Сиёсий ислоҳотлар бир марталик кампания эмас – Қасим-Жомарт Тоқаев
ASTANA. Kazinform – Давлат ривожи учун зарур бўлса, ислоҳотлар шу тарзда давом этади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилиш чоғида айтиб ўтди.
“Фуқароларимизнинг кейинги йиллардаги яна бир талаби – ҳокимларни бевосита сайлаш тизимини жорий этишдир. Бу талаб бажарилди. Қишлоқ ҳокимларини тўғридан-тўғри сайлаш тизими 2021 йилдан жорий қилинган. Ўшандан бери 2,5 мингга яқин шаҳар ҳокими сайланган. Бу барча қишлоқ ҳокимларининг деярли 90 фоизини билдиради. Қолганлари эса ҳокимнинг ваколат муддати тугагач, уларнинг тартибида сайланади. Янги ҳокимларнинг 60 фоизи илгари давлат хизматида ишламаган. Улар орасида турли тадбиркорлар, турли партиялар вакиллари бор. Ўртача ёши 46 ёш. Бир сўз билан айтганда, халқ томонидан сайланадиган ҳокимлар таркиби сезиларли даражада янгиланди”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президент ўтган йилнинг кузида илк бор туман ва вилоят шаҳарлари ҳокимлари сайлови бошланганини эслатди.
“Барча ҳудудларда 45 нафар ҳоким янги усулда сайланди. Сайлов натижаларини, сайланган ҳокимларнинг ишини чуқур ўргандик. Натижада радикал қарорга келдик. Келгуси йилдан бошлаб биз доимий равишда янги тизимга ўтамиз. Бундан буён туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари фақат тўғридан-тўғри сайлов йўли билан сайланади. Ҳокимларнинг ваколат муддати тугаши билан, яъни ротация даври келганда сайловлар босқичма-босқич ўтказилади. Бу сиёсий тизимни ислоҳ қилишдаги яна бир муҳим қадамдир. Сиёсий ислоҳотлар бир марталик кампания эмас. Давлат равнақи учун зарур бўлса, ислоҳотлар шу тарзда давом этади”, – деди Давлат раҳбари.