Сицилияда яна Этна вулқони уйғонди
ASTANA. Kazinform - Европанинг энг фаол вулқони Этна якшанба куни яна уйғонди. Вулқон этагида жойлашган Катания халқаро аэропорти вулқон отилиши сабабли парвозлар сонини соатига олтитагача чеклаб қўйди, уларнинг бир қисмини Палермо ва Комизо каби Сицилиянинг бошқа аэропортларига йўналтирди, бекор қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronesга таяниб хабар берди.
Якшанба куни эрталаб Италия Миллий Геофизика ва вулқоншунослик институти Ворагин кратеридан отилиб чиққан “лава фаввораси” ва шарқ ва жануби-шарқга чўзилган “вулқон булути” ҳақида хабар берди.
Булут йўлидаги йўллар ва аҳоли пунктлари қалин кулранг гилам билан қопланган.
Ушбу вулқон портлашидан энг кўп жабр кўрган муниципалитетлардан бири Жарре шаҳри мэри ҳатто бахтсиз ҳодисалар олдини олиш учун йўлларда ҳаракатланаётган машиналар тезлигини камайтириш ҳақида буйруқ чиқарди.
Mi sa che questa volta mi arriva cenere dell’#Etna direttamente sulla testa… pic.twitter.com/QLF2FEsO4Z
— Giuseppe M.S. Grifeo🤴🌋 (@grifeo) August 4, 2024
Этна Сицилиянинг шарқий соҳилида жойлашган. Европадаги энг тез-тез отиладиган вулқон айниқса фаол даврни бошдан кечирмоқда. Бу ёзда у аллақачон бир неча марта отилди. Катания аэропорти июль ойида учиш-қўниш йўлакларини кул қоплаган пайтда икки марта ишини тўхтатган эди.
Қайд этилишича, вулқон фаоллигига қарамай, XIX аср бошидан буён лава яқин шаҳарларга етиб бормаган.
Этнада 200 дан ортиқ кратерлар мавжуд бўлиб, улардан бири отилиши билан Катания шаҳри ва бошқа яқин шаҳар ва қишлоқларда қора вулқон куллари жойлашади. Бу аҳоли учун ноқулай, лекин одатда сайёҳлар учун муаммо эмас. Ҳатто отилиш пайтида ҳам хавфсиз бўлган кўплаб пиёда йўллари ва йўлакари мавжуд, гарчи қонун сертификатланган маҳаллий йўриқчи билан чиқишни талаб қилса ҳам.
Июль ойи бошида Италия ҳукумати, шунингдек, Сицилия шимолидаги Стромболи вулқонининг отилиши ҳақида қизил огоҳлантириш эълон қилди, бу ҳам сезиларли кул булутларини келтириб чиқарди.