Сицилия оролидаги Этна тоғида вулқон уйғонди

Извержение Этны
Фото: twitter.com/etnaboris

ASTANA. Kazinform — Европадаги энг фаол вулқонлардан бири бўлган Сицилиядаги Этна тоғи уйғонди, кул денгиз сатҳидан 4500 метр баландликка кўтарилди. Тоғ ёнбағирларидан 3300 метр баландликдаги қип-қизил лава оқимлари оқиб чиқди, деб ёзади Еuronews.

Ҳозирда Этна ўртача фаол. Бироқ Италия расмийлари вазиятнинг кескин ўзгаришидан қўрқиб, зилзила ҳақида огоҳлантиришнинг яшил даражасини сариқ рангга кўтарди.

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Этна тоғининг баландлиги 3357 метрни ташкил этади. Вулқонда 200 дан 400 гача субвулканик кратерлар мавжуд. Улар ойига бир неча марта отилиб чиқишади.

Этна фаоллиги Сицилия яқинидаги Эол ороллари архипелагидаги Тиррен денгизида жойлашган Стромболи вулқонининг отилиши билан янада кучайди.

Сўнгги хабарлар