16:34, 09 Январь 2020 | GMT +6
Сирдарёда сув сатҳи кўтарилиб хавфли белгига яқинлашди
QYZYLORDA. Kazinform - Сирдарёда сув сатҳи кўтарилди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.
«Муз қотиши туфайли Қизилўрда вилояти Қазали шаҳри яқинида Сирдарёнинг сув сатҳи 630 см кўтарилди ва хавфли белгига яқинлашди», - дейилган хабарда.
Жорий ҳолат соат 12:00да 630 см бўлган, хавфли белги эса 640 см атрофида. Ушбу даражага етса, сув дарё ўзанидан тошиб кетиши мумкин. Агар 743 см кўтарилса, аҳоли пунктлари сув остида қолиши мумкин.
«Сув сатҳи кўтарилишда давом этиши кутилмоқда», - дея огоҳлантиради мутаҳассислар.