Sinovac компаниясининг вакцинаси фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун ЖССТ томонидан тасдиқланди

PEKIN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун Sinovac фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19га қарши вакцинасини тасдиқлади. ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус бу ҳақда сешанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Синьхуа агентлигига асосланиб.
None
None

«Sinovac компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси хавфсиз, самарали ва сифатли эканлиги аниқлангандан сўнг фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун ЖССТ рўйхатига киритилганлигини эълон қилишдан мамнунман», - дея ЖССТ раҳбаринниг сўзларини «Синьхуа» келтиради.

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, CoronaVac вакцинани сақлаш учун оддий сифат талабларини талаб қилади.

CoronaVac - бу Пекинда жойлашган Sinovac фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган инактив вакцинаси.

Эслатиб ўтамиз, фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун ЖССТ рўйхатига қуйидаги препаратлар киритилган: Хитойнинг Sinopharm ва Sinovac компаниялари вакциналари, Janssen вакцинаси, Американинг Moderna компаниясининг, AstraZeneca/Oxford вакцинасининг иккита версияси ва Pfizer/BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган вакцина.


Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар