Синоптиклар: Яқин уч кунда Қозоғистон жанубида кучли ёғингарчилик кутилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 16—18 ноябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.
None
None

«Атлантика океанидан циклонлар ва атмосфера оқимларининг келиши билан мамлакат ҳудудида ҳаво ўзгариб туради. Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), шимолий ҳудудларда қор, туман, ва бўрон бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.

Синоптикларнинг хабар беришича, 17-18 ноябр кунлари жанубий ва жануби-шарқий вилоятларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда.

18 ноябр куни совуқ шимоли-ғарбий антициклон келиши муносабати билан республика ғарбида ёғингарчилик тўхтайди.

Сўнгги хабарлар