Синоптиклар Қозоғистоннинг 15 та ҳудудида момоқалдироқ бўлиши, дўл ёғиши ҳақида огоҳлантирди

NUR-SULTAN. Кazinform – «Қазгидромет» РДК 28 июл куни об-ҳавонинг бузилиши муносабати билан бир қатор вилоятларда огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
None
None

Хусусан, Нур-Султан шаҳрида вақти-вақти билан момақалдироқ бўлиб, шимоли-шарқдан шамол эсади. Кундузи шамолнинг тезлиги 15 м/с га етади.

Кундузи Туркистон вилоятининг шимолида шамол эсади, тезлиги 15-20 м/с ни ташкил қилади. Ҳудуднинг аксарият жойларида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Қарағанди вилоятининг ғарби ва шимолида эрталаб ва кундузи момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи вилоят жанубида шамол тезлиги 15-20 м/с га кучаяди. Кундузи вилоят жанубида ҳаво жуда иссиқ бўлиб, 35 даражагача етади, вилоятнинг шимоли ва шарқида ёнғин хавфи юқори.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва шимолида момақалдироқ бўлади ва дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол шимолдан, шимоли-шарқдан эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с тезликда эсади.

Кундузи Қизилўрда вилояти марказида ғарбдан ва шимоли-ғарбдан эсаётган шамол кучи 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳудуднинг аксарият жойларида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Қостанай вилоятининг шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлиши, кундузи шарқда дўл ёғиши кутилмоқда. Шимолдан эсаётган шамол 15-20 м/с га етади. Вилоят маркази ва жанубида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.

Кундузи Ақмола вилоятининг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади. Вилоят шимолида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Вилоятнинг шимоли, шарқи ва жанубида момақалдироқ, дўл ва чанг бўронлари бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан эсади, тезлиги 15-20 м/с га етади.

Кундузи Манғистау вилоятининг шимоли-шарқида кучли ёмғир ёғади. Кечаси момақалдироқ, кундузи чанг бўрони кутилмоқда. Шамол тезлиги - 15-20 м/с.

Ақтўбе вилоятининг шимолий ва ғарбий қисмида кундузи момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан, шимолдан эсади, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с га кучаяди.

Абай вилоятининг ғарб, жануб ва марказида кундузи чақмоқ чақиб, дўл, бўрон бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 25 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи 35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳудуднинг жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Шарқий Қозоғистон вилояти ғарбида кундузи чақмоқ чақиши, дўл ёғиши ва бўрон бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с га кучаяди. Кун давомида 35 даража иссиқ бўлади.

Атирау вилоятининг ғарб, шимол ва жанубида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Павлодар вилоятининг ғарб, шимол ва жанубида чақмоқ чақиши, дўл ва бўрон бўлиши кутилмоқда. Жануби-шарқдан шамол эсади, момақалдироқ пайтида тезлиги 15-20 м/с га етади. Кундузи вилоят жанубида 35 даража иссиқ бўлади.

Кундузи Шимолий Қозоғистон вилоятининг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади. Вилоят жанубида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Вилоятнинг шимоли, шарқи ва жанубида момақалдироқ, дўл ва бўронлар бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 23 м/с гача кучайиши мумкин.

28—29 июл кунлари Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида, 30 июлда жанубий ва шарқий тоғли ҳудудларда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. 28-30 июл кунлари шамол шимоли-ғарбдан эсади, тезлиги - 15-20 м/с. 28 июл куни кундузи вилоятнинг жануби, ғарби ва шимолида 38 даража иссиқ бўлади. 28-30 июл кунлари ҳам кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Сўнгги хабарлар