Синоптиклар Қозоғистоннинг 13 та ҳудудда об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилди

ASTANA. Кazinform – «Қазгидромет» РДК 8 ноябр куни об-ҳавонинг бузилиши муносабати билан бир қатор вилоятларда огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
None

Хусусан, Астана шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Жетису вилоятининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. 8—10 ноябр кунлари кечаси ва эрталаб тоғли ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан эсади, вилоятнинг шарқи ва тоғли ҳудудларида 25 м/с гача кучайиши мумкин.

Алмати вилоятининг жанубий ва тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Тоғларда ҳам туман тушади ва яхвонлик ҳосил бўлади. Жануби-ғарбдан эсаётган шамолнинг кучи 25 м/с гача кучаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, +2+7 даражагача, шимолий ва тоғли ҳудудларда -4 даражагача тушиши мумкин.

Алматида баъзан кучли ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати +5+7 даражагача тушади.

Қизилўрда вилояти шимолида туман тушиши мумкин. Кечаси вилоят маркази ва шарқида яхвонлик ҳосил бўлади мумкин.

Кечаси ва эрталаб Ақмола вилоятининг жанубий ярмида туман тушиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолий ва шарқида туман тушиши мумкин.

Манғистау вилоятининг шимолини туман қоплайди, жануби-шарқдан эсаётган шамол кундузи ғарбда 15-18 м/с гача кучаяди.

Кечаси Туркистон вилоятининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Вилоятнинг шимолий, жанубий, тоғли ва адирли ҳудудларида туман тушади. Вилоятнинг шимоли ва ғарбида музли бўлади. Шимоли-ғарб ва шимолдан эсаётган шамол тоғ довонларида 15—20 м/с гача кучаяди.

Чимкентда кечаси кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Вақти-вақти билан туман тушиши кутилмоқда.

Қостанай вилоятининг шимол, шарқ ва жанубида туман тушади.

Павлодар вилоятининг шимол, ғарб ва шарқида туман тушиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимол, жануб ва шарқида туман тушиши мумкин.

Сўнгги хабарлар