Синоптиклар Қозоғистонда ёғингарчиликсиз совуқ ҳавони башорат қилмоқда
“Қазгидромет” РДК 9–11 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Кейинги уч кун ичида Арктика антициклони таъсирида республиканинг аксарият ҳудудларида ёгғингарчиликнинг тўхташи ва ёғингарчиликсиз аёзли об-ҳаво кузатилади.
— Атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан 9 декабрь куни мамлакат шарқида қор ёғиши, Қозоғистоннинг жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) давом этиши, республика жанубида 9-11 декабрь кунлари, тоғли ва тоғолди ҳудудларда кучли қор ёғиши мумкин.
Кечаси ҳаво ҳарорати шимоли-ғарбда 20-37 даражагача, шимолий ҳудудларда 30-38 даражагача, республиканинг узоқ шимолида 40-46 даражагача, марказ ва шарқда 40-46 даражагача, мамлакат бўйича - 25-35 даражагача пасаяди. Республика бўйлаб шамол кучайиши, жанубий ҳудудларда туман тушиши кутилмоқда,- дейилади хабарда.