Синоптиклар: 4та ҳудудда об-ҳаво ёмонлашади

NUR-SULTAN. Kazinform – Об-ҳаво ёмонлашиши туфайли Қозоғистоннинг 4та ҳудудида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.
None
None

27 декабрь куни Ақмола вилоятининг баъзи жойларида қор бўрони бўлади. Кундузи жануби-шарқдан 15-20 м/с тезлик билан шамол эсади.

Туркистон вилоятининг айрим жойларида туман қоплаши кутилмоқда. Тонгда ва кундузи жанубдан, жануби-ғарбдан эсадиган шамол тезлиги скундига 15-20 метргача етиши мумкин.

Жума куни Ақтўбе вилоятининг баъзи жойларида ёғингарчилик кутилади, туман қоплаб, яхмалак бўлиши мумкин.

27-29 декабрь кунлари Қизилўрда вилоятининг баъзи жойларида туман қоплайди, яхмалак бўлади. Дам олиш кунлари шамол жануби-шарқдан эсади. Тезлиги 15-20 м/с атрофида бўлади.


Сўнгги хабарлар