Сингапурда қозоғистонлик ўқувчилар робототехника бўйича халқаро чемпионатда рекорд ўрнатди

ўқувчилар
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги

ASTANA. Kazinform - Сингапурда First Lego League Challenge робототехника бўйича халқаро чемпионати якунланди. Унда Жанубий Корея, Малайзия, Польша, Индонезия ва Хитойдан 100 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этди. Мазкур танловда қозоғистонлик ўқувчилар дунёнинг ёш муҳандислари билан куч синашди. Уч кун давом этган мусобақа якунига кўра қозоғистонликлар энг юқори совринларни қўлга киритиб, рекорд ўрнатди. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги хабар берди.

Қозоғистон шарафини «Ro alemi» жамоаси таркибида Семей шаҳридаги 22-сонли таълим-инновация ва умумтаълим мактаби ўқувчилари Аристан Ибрагим, Жанарис Ардахов, Дархан Мамадилов, Айдмуҳамед Табараков, Адилжан Қабикенов, Азат Сапарали ва Жанибек Абдиқаримовлар ҳимоя қилди. Улар чемпионатда мумкин бўлган 550 баллдан 540 балл тўплаб, рекорд ўрнатди ва «Robot Design» йўналишида ғолибликни қўлга киритди.

Қолаверса, тўрт йўналишда ҳам юқори натижа кўрсатгани учун «Champions Award» бош номинациясида бош совринни қўлга киритди.

Шунингдек, Қозоғистон Tamos Éducation мактабининг «QSTEM-TAMOS Stars» жамоаси таркибида иштирок этган Мадияр Намазали, Нурали Сатибалди, Рашид Ахмеджанов ва Ансар Баязеровлар чемпионатнинг барча тўрт йўналиши бўйича юқори кўрсаткичларга эришиб, «Champions Award» номинациясида биринчи ўринни эгаллади.

Атирау таълим-инновация лицейининг «Pioneers» жамоаси таркибида Малик Ислам, Нурислам Бериқули, Бекасил Нуримжан, Ерасил Нуримжан, Алмаз Абзал, Алмас Ерланули, Алдияр Шамар ва Алишер Данилов ўз чиқишларини намойиш этди. Улар инновацион лойиҳани муваффақиятли амалга оширгани учун «Innovation Project» номинацияси финалчилари деб топилди.

Ўқувчилар ҚР Таълим-маориф вазирлиги кўмагида “Дарин” ва USTEM Foundation жамғармаси жамоат фонди томонидан ташкил этилган FIRST Central Asia Орталық Марказий Осиё ўйинларида халқаро чемпионат йўлланмасини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар