19:50, 14 Июль 2022 | GMT +5
Сингапурда бир кунда 17 мингга яқин одам ковидга чалинди
SINGAPUR. Кazinform - Сингапур ҳукумати кунига 16 870 та янги коронавирус инфекцияси ҳолатини қайд этиб, уларнинг умумий сони 1 557 648 тага етди. Бу ҳақда Kazinform News CNга таяниб хабар беради.
Янги ҳолатларнинг 15 978 таси маҳаллий ва 892 таси импорт қилинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, маҳаллий ҳолатлар орасида 906 та ҳолат ПЗР (полимераза занжири реакцияси) ва 15 072 та ТАТ (тезкор антиген тести) билан аниқланган.
Ҳозирда жами 734 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда, улардан 12 нафари реанимация бўлимида.
Вазирлик маълумотларига кўра, CОVID-19 инфекцияси натижасида учта ўлим қайд этилган ва қурбонлар сони 1,440 нафарга етган.
Аввалроқ ЖССТ раҳбари коронавируснинг янги штаммлари билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли дунёни ниқоб режимига ва оммавий тестларга қайтишга чақирган эди.
Фото: static.scientificamerican.cоm