Silk Way ва CGTN телеканаллари қўшма дастурлар эфирга узатади

Silk Way және CGTN
Фото: Silk Way телеарнасы

ASTANA. Kazinformb - Астана ва Пекин ўртасидаги телекўприк икки телеканал орқали намойиш этилган бўлиб, унда бошловчилар экспертлар билан биргаликда Қозоғистон ва ХХР ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир долзарб масалаларни, шунингдек, ШҲТ саммитининг бўлажак кун тартибини муҳокама этган.

Шунингдек, икки телеканал томошабинлари ШҲТ саммити арафасида ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, ташкилотга аъзо икки давлат – Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик мавзусига бағишланган ток-шоуни томоша қилади. Ток-шоу меҳмонлари ОҲИЧК Бош котиби Қайрат Сарибай, «Kazakh Tourism» МК” АЖ бошқаруви раиси Қайрат Садвақасов, Nazarbayev University профессори Жиянг Донг ва Теҳрон университети профессори Моҳаммад Маранди. Машҳур хитойлик журналист Тиан Вэй Айнур Иманғали билан биргаликда лойиҳа бошловчиси бўлди.

Бундан ташқари, иккита телеканалда Silk Way ва CGTN репортерларининг махсус янгиликлар блоклари эфирга узатилади. Даурен Исағулов ва Чен Тонг Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, дипломатик ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик ҳақида гапиради. Балжан Самигуллина ва Донг Шуэ ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартибини батафсил ёритади.

Ток-шоуни Silk Way телеканалида эртага, 2 июлда Астана вақти билан соат 10:10 да томоша қилиш мумкин.

Silk Way — Қозоғистондаги биринчи халқаро сунъий йўлдош телеканали бўлиб, мамлакатдан ташқарида эфирга узатилади. Телеканални 118 дан ортиқ мамлакатларда томоша қилиш мумкин. Кўрсатув 6 та тилда олиб борилади: қозоқ, рус, инглиз, қирғиз, ўзбек, турк.

CGTN — Хитой Халқ Республикасининг глобал телевизион тармоғи. CGTN телеканалларини дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатлари ва минтақаларида томоша қилиш мумкин.

Сўнгги хабарлар
telegram