Silk Way телеканали Қозоғистон янгиликларини инглиз тилида намойиш қила бошлади

Silk Way телеканали Қозоғистон янгиликларини инглиз тилида намойиш қила бошлади
Фото: эфирдан олинган кадр

Silk Way телеканалида инглиз тилидаги New Time янгиликлар хизмати ишга туширилди. Инглиз тилидаги янги информацион ва эксперт дастури дунёнинг 118 та давлатидаги халқаро аудитория учун мўлжалланган.

“Янги вақт дастурининг мазмуни Марказий Осиёда рўй бераётган воқеаларга хорижий томошабинларнинг қизиқиши ортиши туфайли яратилган. Энди жаҳон аудиториясининг диққатини ушбу жадал ривожланаётган минтақага қаратмоқда. Silk Way каналида эфирга узатиладиган New Time кўрсатувида Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги энг долзарб сиёсий, иқтисодий, маданий ва спорт янгиликларини кенг аудиторияга тақдим этамиз. Бундан ташқари, қозоғистонлик ва халқаро экспертларнинг махсус шарҳини тайёрлаймиз”, – деди ҚР Президент Телерадио мажмуаси бошқарувчи директори Еркежан Кунтуған.

New Time – Jibek Joly телеканалида эфирга узатиладиган “Жана Уақит” ва “Новое время” ахборот-эксперт дастурларининг инглиз тилидаги версияси.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Silk Way (@silkway.tv)

 

Янгиликлар бошловчиси Айнур Иманғали дунёга машҳур «BBC Scotland», “Жоржия университети” ва Deutsche Welle каби медиа компанияларда тажриба орттирган.

Шунингдек, у Астанадаги MNU университети қошидаги Халқаро журналистика мактабида Президент ТРМ етакчи мутахассислари билан биргаликда талабаларга маърузалар ўқийди.

 

Silk Way телеканали Қозоғистон янгиликларини инглиз тилида намойиш қила бошлади
Фото: Jibek Joly Telegram канали

Томошабинлар янги дастурни Silk Way каналида ҳар жума куни Астана вақти билан соат 00:00 да томоша қилишлари мумкин. Қозоғистонда эса кўрсатув телеканал сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жонли эфирда намойиш этилади.

Silk Way — Қозоғистондаги биринчи миллий сунъий йўлдош телеканали бўлиб, дунёнинг 118 та давлатига 5 тилда, жумладан, инглиз тилида ҳам кўрсатувлар олиб боради. Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадио мажмуаси таркибига киритилган.

Канал контенти 100% маҳаллий телемаҳсулотлардан иборат.

Сўнгги хабарлар