Сицилиядаги асосий аэропорт ёнғин туфайли ёпилди

None
KATANIYA. Kazinform - Катания аэропортида ёнғин содир бўлди. Барча рейслар бекор қилинди, бино кучли тутун туфайли ёпилди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Ёнғин пастки қаватда бошланган. Олов тезда А терминалига тарқалди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Бинодаги барча йўловчилар ва ходимлар эвакуация қилинган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аэропорт директори Нико Торриси баъзи италян оммавий ахборот воситаларининг «бутун бино ёниб кетгани» ҳақидаги хабарларини рад этди. Унинг таъкидлашича, ёнғиндан кўрилган зарар «арзимас»дир.

Мунтазам рейсларнинг жўнашлари қўшни аэропортлардан амалга оширилади, йўловчилар у ерга автобусларда етказилади. Парвозлар чоршанба куни тушдан кейин қайта тикланиши кутилмоқда.

Катания аэропорти Сицилиядаги асосий аэропорт ҳисобланади. У кунига ўнлаб рейсларни қабул қилади.

Сўнгги хабарлар
telegram