Си Цзиньпин Вьетнам, Малайзия ва Камбоджага давлат ташрифи билан боради

ASTANА. Kazinform - Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Жануби-Шарқий Осиёнинг учта давлатига боради. Бу ҳақда 11 апрель куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Цзиньпин
Фото: Синьхуа

Расмий маълумотларга кўра, Хитой Компартияси марказий қўмитаси бош котиби ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Ветнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби То Лам ва Вьетнам Социалистик Республикаси раиси Чионг Тан Шанг таклифига биноан 14-15 апрель кунлари давлат ташрифи билан Вьетнамда бўлади.

Малайзия олий раҳбари Иброҳим Исмоил ва Камбоджа қироли Нородом Сихамонининг таклифига биноан Си Цзиньпин 15-18 апрель кунлари Малайзия ва Камбоджада ҳам давлат ташрифи билан бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бу Хитой раҳбарининг 2025 йилдаги илк хорижий сафари бўлади. Си Цзиньпин охирги марта 2023 йил декабрида Вьетнамга давлат ташрифи билан борган эди.

Ташриф чоғида Хитой ва юқорида қайд этилган давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни чуқурлаштириш каби масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Хитой билан мудофаа бўйича мулоқотни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар