Си Цзиньпин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитига ташриф буюрди
Хитой раҳбари Си Цзиньпин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида (Asia-Pacific Economic Cooperation, APEC) иштирок этиш учун Сан-Францискога (Калифорния штати) келди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги XInhua агентлигига таяниб хабар беради.

Агентлик маълумотларига кўра, Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШ президенти Жо Байден билан музокаралар ўтказади.
Қайд этилганидек, бўлажак музокаралар Хитой ва АҚШ раҳбарларининг 2022 йил ноябрида Балидаги (Индонезия) G20 саммитидан кейинги биринчи учрашуви бўлади.
Бу йилги APEC саммити “Ҳамма учун ҳаётий ва барқарор келажак яратиш” мавзусида ўтказилмоқда.
APEC саммити 15-17 ноябрь кунлари Сан-Францискода бўлиб ўтади.
Ташкилотга 21 давлат, жумладан ХХР ва АҚШ киради.
Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 1989 йилда ташкил этилган минтақавий иқтисодий форум бўлиб, Осиё-Тинч океани минтақасидаги мамлакатларнинг ўзаро боғлиқлиги кучайиб бораётганидан фойдаланиш мақсадида ташкил этилган.