Си Цзиньпин Қирғизистонга давлат ташрифи билан борди
BISHKEK. Kazinform – Куни кеча, 30 августда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Қирғизистонга борди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Бишкекдаги мухбири Қирғизистон Президенти матбуот хизматига таяниб.
«Манас» халқаро аэропортида ХХР Раиси Си Цзиньпин ва ХХР биринчи хоними Пэн Лиюанни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва биринчи хоним Айгул Жапарова кутиб олди.
Қирғизистон Президенти маъмурияти хабар беришича, Садир Жапаров ва Си Цзиньпин норасмий учрашув ўтказди.
Норасмий кечки овқат доирасида икки давлат раҳбари суҳбатлашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, бўлажак расмий тадбирларнинг асосий мавзуларини муҳокама қилди.
Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси Раиси Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишида ҳамда «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрда Қирғизистон пойтахтида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Шунингдек, «ШҲТ плюс» форматида олий даражадаги учрашув ҳам ўтказилади.