Швейцарияликлар энди йилига бир марта 13-чи пенсия олади

Швейцария
Фото: Pexels

ASTANA. Kazinform - Швейцария сайловчилари кексалар турмуш даражаси бўйича ўтказилган умумхалқ референдумида ўзларига қўшимча ойлик пенсия ажратди, деб хабар беради BBC.

Энди улар ҳар йили 13-чи пенсия оладилар.

Ҳукумат пенсияларни ошириш бюджетга жуда қимматга тушиши ҳақида огоҳлантирди, бироқ референдумда сайловчиларнинг деярли 60 фоизи “ҳа” деб овоз берди.

Швейцарияда тўлиқ ойлик давлат пенсияси 2550 еврони ташкил этади, бироқ кўпчилик бу миқдор мамлакатда яшаш учун етарли эмаслигини айтади.

Швейцарияда, айниқса Цюрих ва Женева каби шаҳарларда яшаш нархи дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

Хусусан, ҳар бир киши учун мажбурий тиббий суғурта бадаллари тез ўсиб бормоқда ва кексалар баъзан уларни тўлашга қийналмоқда.

Ишдан танаффус олаётган аёллар ва тўлиқ кунлик иши бўлмаган иммигрантлар давлатнинг қисман пенсияси билан кун кечиришда қийналмоқда.

Мамлакатда кўп одамлар яхши пенсияга эга, бироқ ҳамма ҳам эмас. Шунинг учун, 70 ёшдан ошган кўплаб швейцарияликлар ишлашга мажбур.

Пенсияни ошириш таклифи касаба уюшмаларидан чиққан бўлса-да, бунга ҳукумат, парламент ва бизнес вакиллари қарши чиқди ва мамлакат бунга қурби етмаслигини айтди.

Швейцариядаги сайловчилар кўпинча ҳукуматнинг молиявий масалалар бўйича маслаҳатларига қулоқ тутади: бир неча йил олдин улар ҳар йили бериладиган қўшимча ҳафталик таътилдан воз кечганди. 
Бироқ бу сафар улар ҳокимиятга ишонмай, Швейцариянинг тўғридан-тўғри демократия тизимидан фойдаланган ҳолда қўшимча ойлик пенсия учун овоз берди.
Референдум натижасини уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Швейцариянинг Avivo уюшмаси “пенсионерларнинг тарихий ғалабаси” деб баҳолади.
Ушбу ҳаракат давлат пенсиясини Швейцарияйилига 13 марта тўланадиган иш ҳақи тизимига мувофиқлаштиради, бунда ишчиларга ноябрь ойида 

Сўнгги хабарлар