Швейцария Қозоғистоннинг Европадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори – Мажилис Раиси

Швейцария Қозоғистоннинг Европадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори – Мажилис Раиси
Фото: Ж.Жумабеков

ASTANA. Kazinform - Швейцарияга расмий ташрифи доирасида ҚР Мажилиси раиси Ерлан Қошанов Берн шаҳрида Швейцария Конфедерацияси Федерал Мажлиси Миллий кенгаши раиси Эрик Нузбаумер ва Федерал маслаҳатчи, Ташқи ишлар вазири Иньяцио Кассис билан учрашди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Мажилис матбуот хизматига таяниб.

Федерал Мажлис Миллий кенгаши Раиси билан учрашувни очар экан, Ерлан Қошанов Эрик Нузбаумерга расмий ташриф билан Швейцарияга ташриф буюриш таклифи учун миннатдорчилик билдирди. Мажилис Спикери Швейцария Қозоғистоннинг Европадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори эканини таъкидлади.

– Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2021 йил ноябрь ойида Швейцарияга биринчи расмий ташрифи икки томонлама муносабатларимизда янги саҳифа очди. 2021 йил август ойида Швейцария Федерал Мажлиси Миллий кенгаши Раиси жаноб Андреас Эби Қозоғистонга расмий ташриф билан келди. Ишончим комилки, бугунги ташриф мамлакатларимиз ўртасидаги парламент мулоқотини мустаҳкамлашга хизмат қилади, — деди Мажилис Раиси.

Ерлан Қошанов ҳамкасбига президентлик ислоҳотлари курсининг амалга оширилиши ҳақида гапириб берди. Шунингдек, у Мажилиснинг VIII чақириқ кўппартиявийлик фаолияти, жумладан, қабул қилинган янги қонунлар ҳақида маълумот берди.

Швейцария Қозоғистоннинг Европадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори – Мажилис Раиси
Фото: Ж.Жумабеков

 

Мажилис Спикери Қозоғистон томонининг Швейцария билан ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги ҳақида маълум қилди.

Томонлар дўстлик гуруҳлари, қўмиталар ва партия фракциялари орқали ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, экология, таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Швейцария Қозоғистоннинг Европадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори – Мажилис Раиси
Фото: Ж.Жумабеков

 

Ўз навбатида, Эрик Нузбаумер Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у парламентлараро алоқаларни, жумладан, дўстлик гуруҳлари фаолияти орқали чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.

Шу билан бирга, Швейцария Федерал Мажлиси Миллий кенгаши Раиси швейцариялик депутатлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришда фаол иштирок этишига ишонтирди.

Учрашув сўнгида Ерлан Қошанов швейцариялик швинген курашчиларини (“Қозоқ кураши”га ўхшаш миллий кураш тури) Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этишга таклиф қилди.

Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар вазири Иньяцио Кассис билан учрашувда Мажилис раиси Қозоғистон ва Швейцария ўртасидаги шериклик муносабатлари ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишонч руҳида, жумладан, парламентлар орқали мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Швейцария Қозоғистоннинг Европадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори – Мажилис Раиси
Фото: Ж.Жумабеков

 

Томонлар мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

– Қозоғистон бозори қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун самарали майдондир. Биз Швейцария айниқса муваффақиятли бўлган соҳаларда яқин ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз. Булар энергетика, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш, фармацевтика, машинасозлик ва усунасозлик, туризм ва молиявий хизматлардир. Қозоғистон бизнес юритиш учун мақбул шароитларни таъминлашга тайёр, — деди Ерлан Қошанов.

Мажилис Спикери Қозоғистон Швейцария томони Қозоғистон ташаббусларини халқаро майдонда, биринчи навбатда, БМТ ва унинг тузилмаларида қўллаб-қувватлаётганини юксак қадрлашини таъкидлади.

Швейцария Қозоғистоннинг Европадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори – Мажилис Раиси
Фото: Ж.Жумабеков

 

Шунингдек, Қозоғистон фуқаролари учун Шенген зонасининг виза режимини соддалаштириш ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Меморандум тузиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Сўнгги хабарлар