Швейцария Қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишга номзод давлатлар рўйхатига қўшилди

Швейцария
Фото: Рixabay.com

Швейцария Олимпия қўмитаси 2030 ёки 2034 йилги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишга номзод давлатлар рўйхатига қўшилди, дея хабар беради Kazinform.

Швейцария аввалроқ 1928 ва 1948 йилларда Қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган.

Ноябрь ойида Швеция ҳукумати 2030 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун ариза беришини тасдиқлади. Шунингдек, бунгача Франция олимпия қўмитаси ҳам худди шундай таклиф билан чиқишини маълум қилганди.

Ноябрь ойида эса Япониянинг Саппоро шаҳри 2030 йилги Олимпиада ўйинларини ташкил этиш ниятини билдирди ва кейин унинг илтимоси рад этилди. Бироқ 2034 йилги Олимпиадани ўтказишга номзод сифатидаги ўрни сақлаб қолинди.

Дарвоқе, 2026 йилги қишки Олимпиада Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампетссо шаҳарларида бўлиб ўтади.

2030 ва 2034 йилларда қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қиладиган давлатлар 2024 йилда Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро олимпия қўмитасининг сессиясида аниқланади.

Сўнгги хабарлар