Швейцария Альп тоғларида беш нафар чанғичи ҳалок бўлди, бири эса бедарак йўқолди
ASTANA. Kazinform — Қутқарувчилар Маттерхорн туманида ҳалок бўлган беш нафар чанғичининг жасадини топди. Полиция йўқолган олтинчи чанғичини қидирмоқда. Бу ҳақда Euronews ёзди.

Швейцария Альп тоғларидаги Маттерхорн яқинида дам олиш кунлари бедарак йўқолган олти нафар чанғичидан беш нафарининг жасади топилди. Полиция маълумотларига кўра, гуруҳ таркибида бир оила аъзолари бўлган.
Маълум бўлишича, чанғичилар 9 март куни Церматт курорт шаҳридан чанғи учиш учун жўнаб кетишган. Бир пайтда алоқа узилиб қолди.
Қидирув ишлари ноқулай об-ҳаво туфайли қийинчилик туғдирмоқда.
“Қутқарувчилар воқеа жойига биз аниқлаган координаталар бўйича етиб келди. Афсуски, у ерда ўлган олти кишидан беш нафарини топдик”, - деди Вале кантони минтақавий полицияси раҳбари Кристиан Вароне.
Маълум бўлишича, ҳозирда қутқарув гуруҳи олтинчи чанғичини қидиришда давом этмоқда.