Швейцария аҳолиси ҳукумат иқлимга бепарволиги сабаб Европа судига арз қилиб, ютиб чиқди

сот алдында
Фото: cnn.com

ASTANA. Kazinform – Швейцариянинг кекса аҳолиси мамлакат ҳукуматининг иқлим бўйича ҳаракатсизлигига доир инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ишида ғолиб чиқди. Ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво уларнинг соғлиғига зиён етказиб, ўлим хавфини юзага келтирмоқда, деб ёзади CNN.

Францияда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲБЕС) Швейцариянинг иқлим инқирозини енгишдаги муваффақиятсизлиги инсон ҳуқуқларини бузади, дея қарор қилди. Бу суднинг тарихда биринчи марта иқлим ўзгариши билан боғлиқ иш бўйича қарор чиқариши ҳолати ҳисобланади.

64 ёшдан ошган 2000 дан ортиқ аёллардан иборат Швейцария фуқаролари гуруҳи ИҲБЕСга мурожаат қилган. Уларнинг таъкидлашича, ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво даврлари уларнинг соғлиғи ва ҳаёт сифатига путур етказади ва уларни ўлим хавфи остида қолдиради.

Якунда суд Швейцария ҳукумати эмиссияларни камайтириш тўғрисида мамлакат қонунчилигидаги «хавфли бўшлиқлар» туфайли бир қатор инсон ҳуқуқларини бузган, деб қарор қилди. Суд раиси Шифра О’Лири Швейцария ҳукумати иқлимга оид мақсадларига эриша олмаганини ва тегишли чоралар кўрмаганини таъкидлади.

«Швейцарияга қарши бугунги қарор барча Европа мамлакатларига тегишли бўлган тарихий прецедентдир. Бу барча Европа давлатлари зудлик билан ўзларининг [иқлим] мақсадларини қайта кўриб чиқишлари кераклигини англатади. Бу барча авлодлар учун катта ютуқдир», – деди Global Legal Action Network ҳуқуқшуноси Жерри Листон.

Швейцарияда апелляция бериш ҳуқуқи йўқ, қарор эса қонуний кучга эга. Суд қарори, шунингдек, Швейцарияни қазиб олинадиган ёқилғи сарфини тезроқ қисқартиришга мажбур қилиши мумкин.

Сўнгги хабарлар