Швейцариянинг Stadler компанияси 2030 йилгача Қозоғистонда 537 та замонавий йўловчилар вагонини ишлаб чиқаради

None
ASTANA. Kazinform – Швейцариянинг Stadler компанияси 2030 йилгача Қозоғистонда 537 та замонавий йўловчилар вагонини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Темир йўл машиналарини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бозорни локомотивлар, юк ва йўловчи вагонлари билан тўлдириш вазифаларини ҳал этишга йўналтирилади. У Швейцария, АҚШ ва Франция инвесторлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Масалан, 2030 йилга бориб Stadler арава, вагоннинг пайвандланган кузови ва кондиционер каби маҳаллий компонентлардан фойдаланган ҳолда 537 дона янги замонавий йўловчилар вагонини, шунингдек, интерьер, экстерьер, электр жиҳозларининг 20 элементини чиқаради», – деди Марат Қарабаев.

Унинг сўзларига кўра, ЗИКСТО компанияси юқори қулайликларга эга 300 дан ортиқ йўловчилар вагонини ишлаб чиқаради.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram