Швейцарияда бўлиб ўтаётган итлар кўргазмасида қозоқ тази итлари қатнашмоқда
World Dog Show-2023 жаҳон чемпионати арафасида «Женева Гран-приси» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди ва унда илк бор Қозоғистондан борган итлар иштирок этди.
Тумар лақабли тази CAC унвонига эга бўлди. Демак, ит миллий чемпионлик, яъни «Швейцария чемпиони» унвони учун курашади.
Иккинчи тази Вангелия «фахрийлар» тоифасида «Энг зотли» (ЛПП) унвонини қўлга киритди, шунингдек, миллий чемпионлар учун номзод (CАC унвони) бўлди.
«Швейцария Гран-приси» 23-27 август кунлари Швейцарияда бўлиб ўтадиган Халқаро кинология ассоциацияси (FCI) мусобақаларининг жорий сериясини очди.
Ушбу мусобақалар доирасида 27 август куни қозоғистонлик тазилар World Dog show 2023 жаҳон чемпионатининг асосий мусобақасида иштирок этади.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, World Dog show-2023 тадбирида дунёнинг турли давлатларидан 20 мингдан ортиқ итлар иштирок этади.
150 га яқин халқаро ҳакамлар 200 хил ит зотларини баҳолайдилар.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков