Швейцария Ўзбекистонга 1,1 миллиондан ортиқ тиббий ниқоблар тақдим этди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Швейцария Ўзбекстонга беғараз ёрдам сифатида тақдим этган тиббий ниқоблар бугун Тошкент аэропортида ҳукумат вакиллари томонидан қабул қилиб олинди6 деб хабар беради Kazinform Санитария-эпидемиолиг осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Telegram-каналига таяниб.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда мамлакат саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли мамлакатлардан беғараз ёрдам сифатида шахсий ҳимоя воситалари, тиббий ниқоблар ва бошқа зарур воситалар тақдим этиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан яна бири сифатида Швейцария ҳукумати томонидан тақдим этилган беғараз кўмакни айтиш мумкин.

Швейцария ҳукумати томонидан беғараз кўмак сифатида тақдим этилган FFP2 маркали 1 145 000 дона тиббий ниқоблар Ўзбекистонга олиб келинди.

Тиббий ниқоблар коронавирусга қарши курашиш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг тиббий таъминот заҳираларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида жўнатилганини таъкидлаш жоиз.

Сўнгги хабарлар