Швейцария Камерунни тарихий ўйинда мағлуб этди

Бу гуруҳдаги илк учрашув Швейцария ва Камерун терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Эл Вакра шаҳридаги 44 325 минг мухлисга мўлжалланган «Ел Жануб» стадионида ўтказилган ўйинда аргентиналик Факундо Тельо бош ҳакам сифатида ишлади.
Иккала жамоанинг тажрибаси ва маҳорат даражаси бир хил. Шу боисдан ўйин баҳсли бўлиши маълум эди.
Ҳакамнинг ҳуштаги янграган пайтдан бошлаб футболчилар яшил майдонда кураш олиб боришди. Биринчи бўлимда таблодаги ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлим бошида швейцариялик футболчилар олдинга ошиқишди. Бу уриниш бесамар кетмади.
Ўйиннинг 48-дақиқасида Брилл Эмболо жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Камерун жамоаси бунга жавоб беришга ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, бу икки жамоа ўз тарихларида илк бор тўқнаш келишмоқда. Тарихий ўйинда Швейцария 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, қайд этилган гуруҳдан жой олган Бразилия – Сербия учрашуви маҳаллий вақт билан соат 01:00да бошланади ва «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Шунингдек, бугун, 24 ноябр куни соат 19:00да Уругвай – Жанубий Корея учрашуви «Qazsport» телеканали орқали, Португалия – Гана ўйини эса соат 22:00да «Qazaqstan» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Фото: GETTY IMAGES
Муаллиф: Адилжан Умбет