Швеция 2 ёшгача бўлган болаларга телефон бермасликни тавсия қилади

Телефон
Фото: Pexels

ASTANА. Кazinform — Швецияда икки ёшгача бўлган болаларга мобил телефон ёки телевизор экранларига қарашни тақиқловчи янги қоида эълон қилинди.

Сингапурнинг 8world ресурсига кўра, Швеция соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 сентябрь куни соғлиқни сақлашнинг янги нормасини ишга туширди.

Вазирлик икки ёшдан беш ёшгача бўлган болаларга уяли телефон ёки телевизор экранини томоша қилиш учун сарфлайдиган вақтни кунига бир соатдан камроқ қилиб чеклашни тавсия қилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун эса - икки соат, 13 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар учун - уч соатдан ошмаслиги керак.

Швеция соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳатто 2 ёшгача бўлган болалар ҳам мобил ўйинлар ва видеолар каби рақамли воситалардан қочишлари кераклигини таъкидлади.

"Рақамли маҳсулотлар ва иловалар узоқ вақтдан бери болаларимизнинг кундалик ҳаётининг бир қисми бўлиб келган", - дейди Швеция соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ишлар вазири Якоб Форссмед.

Унга кўра, Швецияда мактабдан ташқарида пайтларида 9 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўсмирлар кунига тўрт соатгача, 17 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар эса етти соатдан кўпроқ вақтини экран қаршисида ўтказади.

Якоб Форссмеднинг фикрича, бу болаларнинг вақтини ва кучини ўғирлайди, тана ва онгга фойдали бўлган машғулотларга сарфланадиган вақтни сезиларли даражада камайтиради.

ОАВ хабарларига кўра, Швеция ҳукумати бошланғич мактабларда смартфонларни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Муаллиф: Мурат Муқтар

Сўнгги хабарлар
telegram