Швецияда самолёт қулаб тушиб, тўққиз киши ҳалок бўлди

EREBRO. Kazinform - Пайшанба куни Швециянинг Эребру шаҳрида самолёт қулаб тушди ва бортдаги барча тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Aftonbladet газетасига асосланиб.
None
None

Аввалроқ полиция бир неча киши ҳалок бўлганини айтган эди. Нашр маълумотларига кўра, самолёт учиш-қўниш йўлагидан бир неча юз метр нарида қулаб тушган ва ёниб кетган. Самолётда саккизта десантчи ва учувчи бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари десантчилар ва учувчининг ўлими тафсилотларини очиқламадилар.

Сўнгги хабарлар