09:31, 31 Январь 2022 | GMT +5
Швецияда кучли бўрон ўн минглаб уйларни электрсиз қолдирди
STOKGOLM. Кazinform - «Малик» бўрони Швеция жанубидаги Скане провинцияси ва мамлакат ғарбий соҳилида инфратузилмага зарар етказди, ўн минглаб уйларни электр таъминотисиз қолдирди. Бу ҳақда Kazinform Швеция радиосига таяниб хабар берди.
Бўрон шанбага ўтар кечаси Швеция қирғоқларини кесиб ўтиб, сўнг шарққа кўчди. Айрим жойларда секундига 38,9 м га этган кучли шамол дарахтларни қулатган. Бир қатор маҳаллий электр компанияларининг маълумотларига кўра, якшанба куни эрталаб 40 мингга яқин уй электр таъминотисиз қолган.
Бўрон Стокгольм яқинидаги мамлакатнинг энг йирик Арланда аэропортидан парвозларни кечиктирди.
Ғарбий соҳил, Скане ва Смаланднинг жануби-ғарбий қисмида кўплаб ҳудудларда хавфнинг ҳаддан ташқари даражаси ҳамон юқори. Готланд оролида ва тарихий Аппланд провинцияси соҳилида ҳам худди шундай ҳолат.