22:20, 05 Январь 2023 | GMT +5
Швецияда бўриларни оммавий овлаш бошланди
ASTANА. Кazinform - Швецияда шу ҳафтада 2010 йилдан бери энг йирик бўри ови бошланди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, жорий йилда жами 75 та йиртқич ҳайвон ўлдирилиши мумкин, дея хабар беради Кazinform euronews.cоmга таяниб.
Мамлакат ғарбидаги Вермланд округи маъмурияти инспектори Фредрик Вильдега кўра, овчилик қатъий назоратга олинади.
«Биз содир бўлган ҳамма нарсани ҳужжатлаштирамиз», деди Фредрик Вильде.
Ов қилиш орқали Швеция бўриларнинг тарқалишини секинлаштирмоқчи. Биринчи кунида ўнта йиртқич ўлдирилди.
Вермланддаги Швеция овчилар уюшмаси раиси Андерс Олссон яқин кунларда кўп қор ёғиши кутилаётганини айтади.
«Дам олиш кунлари совуқ бўлади. Шундай қилиб, пайшанбадан якшанбагача бизда жуда яхши ов шароитлари бўлади», — деди Андерс Олссон.
Фото: Leila Larochelle / pexels