Шушада ИҲТ вазирлар кенгашининг йиғилиши бошланди
Шуша шаҳрида Озарбайжон Республикаси раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 27-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Azertag хабарига кўра, тадбирда Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ва бошқа расмий шахслар иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ҳукуматлараро ташкилот сифатида 1985 йилда Туркия, Эрон ва Покистон томонидан тузилган бўлиб, 1992 йил 28 ноябрда етти давлат ИҲТга аъзо бўлган ва ҳозирда ташкилотга 10 та давлат аъзо: Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Покистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон.
Йиғилишда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамовнинг баёнот бериши, шунингдек, аъзо ва кузатувчи давлатлар, ИҲТ ихтисослашган ташкилотлари ва халқаро ҳамкорлар вакилларининг баёнотлари ҳамда кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.