15:07, 07 Февраль 2023 | GMT +5
Шу шаҳрида янги шакар заводи қурилиши режалаштирилган
ASTANA. Kazinform - Шу шаҳрида янги шакар заводи қурилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари - Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Мамлакатимизда яна бир шакар заводи қуриш масаласи анчадан бери муҳокама қилинмоқда. Туркиянинг Konya компанияси билан ҳамкорликда Шу шаҳрида шакар заводи қурилади. Ҳозир биз ушбу лойиҳани кўриб чиқмоқдамиз. Шакар саноатини ривожлантириш дастури 2025 йилга бориб ишлаб чиқаришни 270 минг тоннагача ошириш имконини беради»
, - деди Серик Жуманғарин Ҳукумат уйидаги брифингда.
Серик Жуманғариннинг сўзларига кўра, мамлакатда шакар танқислиги билан боғлиқ муаммо йўқ.
«Ўтган йили мамлакатимизда 306 минг тонна шакар ишлаб чиқарилди. Бу жуда юқори натижа. Чунки бунгача бу кўрсаткич йилига 100 мингдан сал юқори эди»
, - дейди у.