Шри-Ланкада инфляция даражаси август ойида 70,2 фоизга кўтарилди
Расмий маълумотларга кўра, озиқ-овқат нархлари ўтган йилга нисбатан 84,6 фоизга ошган. Август ойида Шри-Ланка Марказий банки мамлакат иқтисодиёти сўнгги уч ой ичида 8,4 фоизга секинлашганини маълум қилган эди.
Пандемиядан олдин Шри-Ланка валюта туризмига, шу жумладан АҚШ долларига қаттиқ қарам эди. Бироқ, коронавирус тарқалишини секинлаштиришга қаратилган чегараларнинг ёпилиши, сайёҳларни тўхтатди ва мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказди.
Кўп йиллик молиявий муаммолар билан бир қаторда, бу Шри-Ланканинг жорий йил бошида қарзини тўламаганлигига олиб келди.
Шу ойда Шри-Ланка Халқаро Валюта Жамғармаси билан 2,9 миллиард долларлик кредит бўйича дастлабки келишувга эришди.
Сешанба куни Ҳиндистон орол давлати билан қарзини қайта тузиш бўйича музокараларни бошлаганини ва шунингдек, узоқ муддатли сармояларни таклиф қилишини айтди. Аввалроқ Нью-Деҳли қўшнисига деярли 4 миллиард долларлик молиявий ёрдам кўрсатган.
22 миллион аҳолига эга Шри-Ланка озиқ-овқат инфляцияси энг юқори бўлган дунёдаги 10 та давлат қаторига киради.
Муаллиф: Рустем Қожибаев
Foto: www.bbc.com