Шри-Ланка қирғоқлари юк кемаси ҳалокати натижасида хавфли ахлатга тўлиб кетди

NUR-SULTAN. Kazinform – Шри-Ланка ўз тарихидаги энг йирик экологик офатни бошдан кечирмоқда. MV X-Press Pearl юк кемасида содир бўлган ёнғин туфайли мамлакатдаги машҳур курортларнинг пляжлари микропластиклар билан тўлиб тошган, деб хабар беради Kazinform Еuronews телеканалига таяниб.
None
None

Юк кемасида 25 тонна азот кислотаси, натрий гидроксиди ва бошқа хавфли кимёвий моддалар, шунингдек, полиэтилен пакетлар учун 28 та хом ашё контейнерлари бўлган. Бундай хом ашё денгиз ҳайвонлари учун хавфлидир.

Маҳаллий аҳоли ахлатни ушламаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирилди, чунки у жуда заҳарли бўлиши мумкин. Ҳодиса жойидан 50 мил радиусда балиқ овлаш тақиқланади. Ҳимоя воситаларини кийган минглаб ҳарбийлар тозалашга жалб қилинган.

Сингапурда рўйхатдан ўтган кема Ҳиндистоннинг Гужарот шаҳридан Коломбога йўл олганди. У 20 май куни Шри-Ланка қирғоқларида ёниб кетди ва энди Коломбо пойтахтидан 9 мил узоқликда лангарга қўйилди. Ёнғинни тўлиқ ўчириб бўлмади. Муссон шамоллари ўт ўчирувчиларнинг ишига тўсқинлик қилмоқда.

Кема капитани ва бош муҳандиси россияликлар, ёрдамчи капитан эса ҳиндистонликдир. Терговчилар уларнинг учаласини ҳам сўроқ қилишди. Ҳозирги маълумотларга кўра, капитан азот кислотасининг тўкила бошлаганини Шри-Ланкага тегишли денгиз ҳудудларига киришдан олдин билган. Тахминларга кўра, ёнғинга азотнинг тўкилиши сабаб бўлган.

Расмийлар контейнер кемаси эгаларидан ва унинг экипажидан етказилган зарарни қоплашини талаб қилиб судга мурожаат қилмоқчи.

Сўнгги хабарлар