Шри-Ланка Эрон нефти учун қарзни қисман чой билан қоплади
Шри-Ланка ҳукумати 251 миллион долларлик нефть қарзининг бир қисмини тўлаш учун Эронга 20 миллион долларлик чой экспорт қилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Middle east monitorга таяниб.

“Товар айирбошлаш шартномаси бўйича Эронга 20 миллион долларлик чой экспорт қилинди”, - деди Шри-Ланка бош вазири Динеш Гунавардена Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллахон билан музокаралардан сўнг.
Шартнома икки давлат ўртасида 2021 йил декабрда тузилган эди, бироқ чой экспорти Коломбодаги иқтисодий инқироз туфайли кечиктирилди ва президент Готабая Ражапакса 2022 йил июль ойида истеъфога чиқишга мажбур бўлди.
Бартер келишуви Ғарб санкциялари остидаги Эронга чой импорти учун тўловни қаттиқ валютадан фойдаланишдан қочиш имконини беради.
Шри-Ланка расмийлари аввалроқ чойни нефтга алмаштириш АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларини бузиш эмаслигини, чунки чой озиқ-овқат маҳсулоти бўлиб, қора рўйхатга киритилган Эрон банклари билан шуғулланишга ҳожат йўқлигини айтишган.
Орол 2022 йил апрелда 46 миллиард долларлик ташқи қарзни тўламаган ва ўтган йилнинг бошида Халқаро валюта жамғармасидан (ХВЖ) 2,9 миллиард долларлик ёрдам олган.