Шорт-трек: Шанхайда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогида Қозоғистон шарафини 11 нафар спортчи ҳимоя қилади

ASTANА. Кazinform — Шорт-трек бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи 27-29 ноябрь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтади.

шорт-трек
Фото: ҚР МОҚ

Халқаро мусобақада Қозоғистон шарафини 11 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Эркаклар: Глеб Ивченко, Богдан Вехов, Айбек Насен, Айбек Темирхан, Тамирлан Жолдас, Адил Ғалиахметов.

Аёллар: Алина Ажиғалиева, Анастасия Галечина, Зейнеп Қумарқан, Гулдана Жалмуқан, Полина Омельчук.

Шанхайдаги мусобақадан сўнг қозоғистонлик шорт-трекчилар Пекинга йўл олишади. Жаҳон кубогининг бешинчи босқичи у ерда 4-6 декабрь кунлари бўлиб ўтади.